50040

ТИВ: Япониядаги портлашда жароҳатланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ

Дунё 17 декабрь 15:57 133

16 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 20:30да Япониянинг Саппоро шаҳридаги (Хоккайдо префектураси) кафелар ва кўчмас мулк агентликлари жойлашган тижорат биносида портлаш юз берган. 17 декабрь тонги ҳолатига кўра 42 киши турли даражадаги жароҳат олган.

ТИВ хабарига кўра, Ўзбекистоннинг Японидаги элчихонаси консуллик бўлими Хоккайдо префектурасида яшовчи ватандошлар билан боғланган. Жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Изоҳ билдириш