47493

Террорчиликда айбланиб, Ўзбекистонда 16 йилга қамалган Афғонистон фуқароси афв этилди (видео)

Дунё 14 сентябрь 10:15 438

Афғонистон фуқароси Абдулҳамид Муҳаммад Ҳасан Ўзбекистонга қарши қаратилган жиноий хатти-ҳаракатларда иштирок этганлиги учун 2005 йил ДХХ томонидан қўлга олинган. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди томонидан унга нисбатан ЖКнинг бир нечта моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, 16 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Президентимизнинг жорий йил 30 августдаги фармонига мувофиқ Абдулҳамид Муҳаммад Ҳасан кечирилди ва озодликка чиқарилди. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканалига таяниб, Uz24 хабар берди.

Абдулҳамид Муҳаммад Ҳасан 1977 йил Афғонистон Ислом Республикасида туғилган. У содир этган жиноятлар тўғрисида қисқача маълумот:

У 1998 йилдан бошлаб Афғонистонда Тоҳир Йўлдош раҳбарлик қилган “Ўзбекистон ислом ҳаракати” террористик ташкилотига аъзо бўлиб, унинг таркибида фаол иштирок этиб келган. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф равишда ўзгартиришга, ҳокимиятни босиб олишга қаратилган фитнада қатнашиб, давлат органлари фаолиятига ҳамда мамлакатимиздаги ижтимоий-сиёсий вазиятнинг барқарорлигига путур етказиш каби жиноятларни содир этган.

Изоҳ билдириш