50032

Россияда икки нафар ўзбекистонлик заҳарланди

Дунё 17 декабрь 15:41 235

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими берган хабарга кўра, 16 декабрь куни Москва вилоятининг Домодедово шаҳрида бахтсиз ҳодиса содир бўлган. Россиянинг Москва вилояти Домодедово шаҳрида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ис газидан заҳарланди.

Заҳарланиш шаҳарнинг Шестово қишлоғида юз берган. Воқеада меҳмонхона қурилишида ишлаётган кўплаб хорижликлар заҳарланган. Улардан икки нафари ўзбекистонлик:

1. Ирисбек Оловердиевич Қаюов 1990 йил 14 мартда Андижон вилоятида туғилган;

2. Шерзод Неъматжонович Жабборов 1975 йил 13 мартда Андижон вилоятининг Марҳамат туманида туғилган.

Таъкидланишича, айни вақтда Ўзбекистон элчихонаси тегишли рус идоралари билан ишчи алоқада бўлиб турибди.

Изоҳ билдириш