47370

Россияда ҳалок бўлган ва жабрланган ўзбекистонликларнинг шахси аниқланди

Дунё 12 сентябрь 9:07 690

Россиянинг Орловск вилояти, Орловск туманида Nexia ва рейс автобуси тўқнашиб кетиши оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланган ўзбекистонликларнинг шахси аниқланди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳалок бўлганлар:

Моҳмирза Раҳмонов, 1986 йиллда туғилган. Андижон вилояти, Избоскан тумани, Гулистон чек кўчаси, 25-уйда истиқомат қилган;

Маликахон Ғозиева, 1983 йилда туғилган. Андижон шаҳри, Қўшариқ даҳаси,91-уй, 15-хонадонда истиқомат қилган.

Марҳумларнинг жасади Мценск марказий шифохонасида сақланмоқда.

Жароҳатланган:

Камолиддин Ўринбоев (Nexia ҳайдовчиси), 1989 йилда туғилган. Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани, Оқ эчки кўчасида истиқомат қилади.

У Мценск марказий шифохонасига жойлаштирилган.

 

Изоҳ билдириш