50081

Путиннинг ваколати оширилди

Дунё 19 декабрь 9:09 708

Россия давлат думаси Россия президентига фуқароликни соддалаштирилган тартибда олиш ҳуқуқига эга бўлган хорижий фуқаролар тоифасини аниқлаш ҳуқуқини берувчи қонун қабул қилди, РИА Новости хабарига асосан.

Қуролли тўқнашувлар ёки сиёсий режим алмашинуви юз бераётган мураккаб ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий вазиятдаги мамлакатларда яшовчи россиялик ватандошларга соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини олишга имкон беради.

Россияга ихтиёрий равишда кўчиб ўтишига кўмак бериш бўйича давлат дастури иштирокчилари учун ҳам фуқаролик олиш соддалаштирилади. Бу хорижда яшовчи, Россияда вақтинчалик яшаш ҳақида рухсатнома ёки истиқомат гувоҳномасини олган кишиларга тааллуқли.

Хабарда айтилишича, бу қонун Россия президенти Владимир Путинга Украинадаги ватандошларни қўллаб-қувватлашга имкон беради.

Изоҳ билдириш