49528

Москва метросида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Дунё 28 ноябрь 10:56 872
Фото: Комсомольская правда

27 ноябрь куни Москва метросининг «Юго-Западная» бекатида йўловчи рельсларга тушиб кетди ва ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИБнинг Москва метрополитенидаги матбуот хизмати хабар қилган.

Хабарда айтилишига кўра, машинист темир  йўлга қулаб тушган фуқарони кўриб кескин тормозни босган,  лекин поезд инерция кучи билан йўловчини босиб кетган.

Воқеа жойига биринчи бўлиб етиб келган полиция ходимлари тез ёрдам чақирган, лекин йўловчи олган жароҳатларидан вафот этган. Кейин маълум бўлишича у 25 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган.

Шундан сўнг метронинг «Проспект Вернадского», «Румянцево», «Саларьево» ва «Юго-Западная»бекатлари бир соат давомида ёпиб қўйилган. Поезд ҳайдовчиси айтишига қараганда, қурбон бўлган фуқаро ўзини поезд остига ташлаган.

Айн дамда ҳуқуқни салаш органлари ушбу иш юзасидан текширув ўтказмоқда. Улар гувоҳларни сўроқ қилиш ва кузатув камералари ёзувларини ўрганиб чиқишмоқда.

Изоҳ билдириш