49475

«КамАЗ» ЙПХ инспекторларини қумга кўмиб юборди

Дунё Бугун 13:08 1

Москвада «КамАЗ» юк машинаси уни ортиқча юк ортилгани учун тўхтатиб, жарима солиш билан таҳдид қилган Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси инспекторлари машинасини қум билан кўмиб ташлади. Бу ҳақида «Российская газета»га асосланиб Дарё хабар бермоқда.

Гувоҳлар сўзларига кўра, берилган огоҳлантиришдан кейин юк машинаси ҳайдовчиси кабинасига қайтиб кирган ва тасодифан кузовни бошқарадиган дастакни босиб юборган. Хатолик натижасида инспекторларнинг хизмат машинаси қум тагида қолган.

Охир-оқибат, ҳайдовчи ҳудудий полиция бўлимига олиб кетилган ва унга нисбатан маъмурий баённомалар тузилган.

Изоҳ билдириш