33205

Ҳинд киноси ва клиплари Ўзбекистонда суратга олинади

Дунё 1 март 17:10 364

«3rd Rock multimedia» продюсерлик компанияси Ҳиндистонда катта мавқега эга бўлиб, бир қатор таниқли ҳинд санъаткорлари билан ҳамкорлик қилади. Ушбу компания томонидан суратга олинадиган видеомаҳсулотлар «YouTube»даги 30 млн. кишига яқин аъзолари бўлган «T-Series» каналида намойиш этилади.

Компаниянинг маркетинг бўлими раҳбари жаноб Раж Сурининг таъкидлашича, ҳиндистонлик қўшиқчиларнинг клипларини Ўзбекистонда суратга олиш, мамлакат туризми ривожига ўзининг ижобий таъсирини ўтказиши мумкин.

Мумбайнинг «Dimaz Agastyaa Productions Private Limited» кинокомпанияси эса 1990 йиллардан бошлаб МДҲ мамлакатлари билан сайёҳлик, юк ташиш ва фильмлар суратга олиш соҳаларида ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ушбу кинокомпания вакиллари Ҳиндистоннинг собиқ Бош вазири Лал Баҳодур Шастрининг ҳаётига бағишланган қисқа метражли фильмнинг баъзи лавҳаларини Ўзбекистонда суратга олиш таклифини билдиришмоқда.

Мазкур фильм Лал Баҳодур Шастрининг ҳаёти ва фаолиятини ўрганаётган ёш журналист ҳақида бўлиб, унда «Тошкент шартномаси» ва Лал Баҳодур Шастрининг Тошкент шаҳридаги вафоти ҳақида ҳикоя қилинади.

Учрашувда ҳар икки масала юзасидан атрофлича муҳокамалар олиб борилди, дея хабар берди «Ўзбеккино» МА ахборот хизмати.

Изоҳ билдириш