49445

Грузияда Ўзбекистонлик аёллар пичоқланди

Дунё 24 ноябрь 18:48 1 164

Туркия фуқароси бўлган кекса ёшли эркак Батумида Ўзбекистон фуқароси бўлган аёлни ўлдирганликда айбланмоқда. Бу ҳақда «Первый канал» хабар берди.

Жиноят бугун, 24 ноябрь куни кечаси Батуми марказидаги меҳмонхонада содир бўлган. Тергов маълумотига кўра, 57 ёшли гумонланувчи рашк сабаб 38 ва 31 ёшли ўзбекистонлик аёлларга совуқ қурол – пичоқ билан ҳужум қилган. Айбланувчи воқеа жойида қўлга олинди. «Қасддан одам ўлдириш» моддаси бўйича тергов давом этяпти, бу шахс 7 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

31 ёшли аёл тез ёрдам хизмати ходимлари етиб келгунча ҳалок бўлган. Ёши каттаси Батумидаги шифохоналардан бирига ётқизилган. Ҳозирда унинг аҳволи барқарор.

Изоҳ билдириш