48753

Афғонистонда ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради – 25 киши ҳалок бўлди

Дунё 1 ноябрь 13:10 338

Фараҳ провинцияда Афғонистон ҳарбий кучларига қарашли вертолёт ҳалокатга учради, деб хабар қилди РИА Новости.

Вертолётда бўлган 25 киши ҳалок бўлди. Буни Афғонистон қуролли кучлар вакили Najibullah Najibi тасдиқлади.

Хабарда айтилишича, иккита вертолёт бирга учган, бироқ улардан бири ҳалокатга учради.

Ҳалокат сабаблари аниқланмоқда.

Изоҳ билдириш