50304

Ақтўбе фожиаси айбдори Тошкентда ушланди ва Қозоғистонга экстрадиция қилинди

Дунё 26 декабрь 18:38 590

52 кишининг фожиали ўлимига сабабчи бўлган ёнғин юз берган автобус эгаси Чимкентга Ўзбекистондан экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Tengrinews.kz Бош прокуратура матбуот хизматига таянган ҳолда хабар бермоқда.

«Қозоғистон Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан жиноий жавобгарликка тортиш учун Ўзбекистондан Ордухан Мехтиев экстрадиция қилинди. Қўлга олинган шахс техник носозликка эга, Ақтўбе областида жорий йил январь ойида транспорт воситасининг ёниб кетиши ва 52 кишининг ҳалок бўлишига олиб келган автобусдан ноқонуний равишда фойдаланишда гумонланмоқда», – дейилади Қозоғистон Бош прокуратураси хабарида.

Фожиадан кейин у Ўзбекистонда яширинган эди. 2018 йил 1 декабрь куни у Тошкент шаҳар Сергели туманида биргаликда ўтказилган тезкор қидирув тадбирида ушланганди.

9 ноябрь куни Оқтўба фожиаси бўйича суд уч нафар автобус ҳайдовчисига ҳукм чиқариб, уларга 5 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлаганди. Транспорт компанияси таъсисчиси ва механик эса 3,5 йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Бундан ташқари, судланувчилар ҳалок бўлган 52 нафар ўзбекистонликнинг оила аъзоларига 2 миллион тенгедан (44 480 000 сўмдан) миқдорида товон пули тўлайдилар.

Изоҳ билдириш