50096

АҚШ Гулнора Каримовага қарши санкцияларни узайтирди

Дунё 19 декабрь 10:29 716

Президент Дональд Трамп 2017 йил декабридаги 13818-фармонни узайтирди, дейилади РБК хабарида.

Санкциялар остига тушган, турли мамлакатлардан бўлган 13 шахсдан иборат рўйхат АҚШ Молия вазирлиги сайтида жойлаштирилди. Улар орасида Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримова, Россия бош прокурорининг ўғли Артём Чайка, Украинанинг «Беркут» махсус бўлинмаси собиқ қўмондони Сергей Кусюк бор. Шунингдек, рўйхатдан Сербия, Хитой, Никарагуа, Жанубий Судан ва Покистон фуқаролари ҳам жой олди. Бундан ташқари 39 та корхонага нисбатан санкциялар қўлланилган.

Магницкий глобал қонунига кўра,  президент “суддан ташқари қотилликлар, қийноққа солиш ёки халқаро миқёсда эътироф этилган инсон ҳуқуқлари бузилишида айбдор бўлган” ҳар қандай чет эл фуқаросига нисбатан санкциялар жорий қилиши мумкин. Бундан ташқари, “ноқонуний фаолиятни амалга оширувчи” мансабдор шахслар санкцияларга дуч келадилар. Қонун олти йилга тўғри келади, аммо бу вақт давомида қўлланиладиган чекловлар муддатли эмас ва фақатгина АҚШ президентининг қарори билан бекор қилиниши мумкин.

Санкциялар АҚШ юрисдикциясида бўлган барча активларни блоклаш, шунингдек, америкалик фуқароларга санкциялар рўйхатига киритилган шахс ёки ташкилот билан ҳар қандай битимга боришни тақиқлашни назарда тутади.

Изоҳ билдириш