49433

1 ёшли чақалоқ поезд остида қолиб кетди (видео)

Дунё Бугун 18:10 1

Ҳиндиcтоннинг Уттар-Прадеш штатида 1 ёшли чақалоқ станцияга кириб келаётган поезд остида қолиб кетди. Маълумотларга қараганда, чақалоқнинг онаси поезддан чиқаётган оломоннинг босими остида уни қўлидан чиқариб юборган. Бу ҳақда “Euronews” ҳабар берди.

Натижада чақалоқ релслар орасига тушиб қолган, худди шу йўналишда станцияга катта тезликда кириб келаётган поезд гўдак устидан ўтиб кетган.

Қувонарлиси шундаки, гўдак тирик қолган. Ҳиндистон темир йўлларида тез-тез содир бўлаётган бахтсиз ҳодисалар сабабли ҳукумат темир йўл тармоғини модернизация қилиш учун жиддий маблағ ажратишни ваъда қилмоқда.

https://ru.euronews.com/2018/11/22/baby-survives-being-run-over-by-train

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар