50978

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмаси тасдиқланди.

Тур 5 февраль 9:56 381

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-каналида хабар берилди.

 
Қарор билан қуйидаги тузилмалар тасдиқланди:

Бош вазирнинг котибияти, протокол хизмати ва матбуот хизмати;

Ҳукуматнинг Олий Мажлисдаги Ваколатли вакили котибияти;

Халқаро ҳамкорлик бўлими;

Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими;

Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти;

Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти;

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари котибиятлари;

Ҳукумат аппарати бошқарувчиси, унинг ўринбосарлари, котибиятлари ва Ҳукуматнинг функсионал бўлинмалари.

Изоҳ билдириш