23 февралда очилиши режалаштирилган Муқимий ва Бунёдкор кўчалари чорраҳаси 1 мартга қадар ёпиқ бўлади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси хабар қилди. Мазкур чорраҳада автомобиль йўл ўтказгичи ва пиёдалар ер усти ўтиш йўлини қуриш ишлари давом эттирилмоқда. Қурилиш ишларини 21 мартга қадар якунлаш режалаштирилган. Ҳайдовчиларга ноқулайликларга учрамаслик учун бошқа йўллардан фойдаланиш тавсия этилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев 22 февраль куни «Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Фармон билан 94 кишининг аризаси қаноатлантирилиб, фуқароликка қабул қилинди. Декабрь сўнгида давлат раҳбари фармони билан 179 киши фуқароликка қабул қилинган эди. Ўзбекистон фуқароликка қабул қилиш борасида ҳам қонунийлик, инсонпарварлик ва ижтимоий бағрикенглик тамойилларига асосланган ҳолда инсон манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш чора-тадбирларини […]
Душанба куни Тошкент марказидаги (Амир Темур шоҳ кўчаси, 25) 12 қаватли маъмурий бинонинг 8-қаватида ёнғин содир бўлди. 2015 йилнинг сентябрида худди шу бинода юзага келган ёнғин оқибатида олд қисмига катта зарар етган эди. Тошкент ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг «Газета.uz»га хабар қилишича, ёнғин тўғрисидаги хабар 17:30 қабул қилиб олинган. Саноқли дақиқаларда ҳодиса жойига ўт ўчирувчилар етиб […]
Ўзбекистонда жиноий жазолар тизимига «мажбурий жамоат ишлари» киритилиши режалаштирилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 24 февраль куни киритилаётган тегишли ўзгартишни биринчи ўқишда кўриб чиқди, деб хабар берди палата ахборот хизмати. Киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ жиноий жазолар тизимига «мажбурий жамоат ишлари»нинг киритилиши муносабати билан қамоқ тариқасидаги жиноий жазо бекор қилинади. Жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсларни […]
Қаршида Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов ҳайкали ўрнатилади, деб хабар қилди ЎзА. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга сафари давомида якшанба куни Абдулла Орипов ҳайкали, Абул-Муъийн Насафий зиёратгоҳи реконструкцияси лойиҳалари билан танишди. Ўзбекистон Давлат мадҳиясининг муаллифининг ҳайкали Қарши шаҳридаги Ўзбекистон кўчасида бунёд этилади. Президент ҳайкал лойиҳасини такомиллаштириш, бу ерда Абдулла Орипов номидаги мактаб ва […]
22 февраль куни Тошкент ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошқарилмайдиган пиёдалар ўтиш жойларига кўриниш даражаси юқори йўл белгиларини ўрнатишни бошлади. Ёрқин сариқ ҳошияли (белгидаги оқ фондаги каби нур қайтарувчи) «Пиёдалар ўтиш жойи» белгилари чоршанба куни Келес йўли ва Меҳр кўчалари, шунингдек, Кичик ҳалқа йўли бўйлаб «Чилонзор» метро бекати яқинида, пайшанба куни эса — 12 полосали […]
Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети ректори Виктор Гришин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 17 февралдаги қарорига биноан «Дўстлик» ордени билан мукофотланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. Орден 19−21 февраль кунлари Москва шаҳрида Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг 110 йиллик юбилейига бағишлаб ўтказилган маросимда Олий ва ўрта махсус таълим […]
Абдулло Сагдиев, Бехзод Миртемиров, Бахтиёр Икрамжановлар раис ўринбосари лавозимига, Камолиддин Рўзимуҳамедов эса бош котиб лавозимига сайланди.
Самарқанд шаҳрида келаётган ҳафтада трамвай ҳаракатланиши ишга туширилиши режалаштирилган