45554

Тошкентдаги тунги клубда пичоқбозлик. 25 ёшли спортчи ҳалок бўлди

Ўзбекистон 10 август 8:52 1 604

2018 йилнинг 8 август куни  соат 23:45 ларда Юнусобод тумани, А.Қодирий кўчаси, 1-а-уйда жойлашган «Aurum» тунги клуби кириш эшиги олдида мудҳиш жиноят юз берди. Бош прокуратуранинг хабарига кўра, Ж.Кенжаев «Aurum» тунги клуби қўриқчилари Ш.Ильясов ва А.Мирзаев билан ўзаро жанжаллашиб, ёнида бўлган ошхона пичоғи билан Ш.Ильясовга ва А.Мирзаевга санчиб кесилган тан жароҳатлари етказган.

Жанжал давомида воқеа жойида бўлган «Aurum» тунги клубида қўриқловчи ёрдамчи Ш.Қиличов фуқаро Ж.Кенжаевни қўлидан ошхона пичоғини тортиб олиб, унга санчиб кесилган тан жароҳатлари етказган.
Тан жароҳатлари олган Ш.Ильясов 7-сонли ШКШга, А.Мирзаев 1-сонли Республика клиник шифохонасига ётқизилган.

Олган тан жароҳатлари билан Ж.Кенжаев Юнусобод туманидаги 7-сонли ШКШга ётқизилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилсада, етказилган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 09.08.2018 йилда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ш.Қиличовга нисбатан ЖКнинг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, у ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари Тошкент шаҳар прокуратураси Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида «Осиё айиғи» Мурод Хонтўраев Юнусободдаги тунги клублардан бирида пичоқланганди. Кэйинроқ бу иш бўйича Мурод Хонтўраевга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган эди.

Изоҳ билдириш