38941

Тошкентда Муҳаммад Пайғамбарнинг муборак мўйлари топилди

Ўзбекистон 16 май 14:31 1 840

“Дунё бўйлаб” телеканали ижодкорлари Тошкент вилояти Пискент туманига ижодий сафар қилишди. Тасвирга олиш жараёни давомида Ҳаким Полвонов номидаги жамоа хўжалигида истиқомат қилувчи Қўйдинисо Қуронова хонадонида 4 авлоддан бери Пайғамбаримиз Муҳаммад солаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак мўйлари сақланиб келинаётганлиги ҳақидаги хабарга дуч келишган. “Биз уни тасвирга олишдан аввал Ўзбекистон мусулмонлари идорасига мурожаат қилдик. Бу топилма уларни ҳам қизиқтириб қолди”, дейди журналист У.Ҳамроқулов

Қишлоқдаги оддий хонадонда 14 асрга тенг мўйи муборакнинг борлиги, тўғриси, барчани ҳайратга солади. Пайғамбаримизнинг мўйлари кичкина шиша идишдаги сувда сақланаркан. Шайх ҳазратлари бошчилигидаги ижодий гуруҳ уни диққат билан ўрганиб чиқди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари: “Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга тегишли бўлган буюмлар, уй анжомлари ҳозирги кунда дунёнинг саноқли давлатларидагина сақланади. Мўйи муборак Ориф акага бобосининг акасидан мерос. У тўртинчи авлод вакили ҳисобланади”, дедилар.

Изоҳ билдириш