36824

Тошкентда Ашхобод сайилгоҳи очилди (фото)

Тошкентда Ашхобод сайилгоҳи очилди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Гурбангули Бердимуҳамедов иштирокида пойтахтимиздаги Ашхобод сайилгоҳи очилди.

Махтумқули кўчасида барпо этилган мазкур парк 10 гектардан ортиқ майдонни эгаллаган. Сайилгоҳ олди ва ҳудудида фавворалар қурилган. Туркманистоннинг рамзи бўлган ахалтеки отларининг ҳайкаллари ўрнатилган. Замонавий аттракционлар, хушманзара дарахтлар, ўриндиқлар, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш шахобчалари аҳолининг мазмунли дам олиши учун қулай шароит яратган.

Давлат раҳбарлари сайилгоҳни кўздан кечирди. Туркманистон Президенти ўзини Ашхободда юргандай ҳис қилганини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов боққа дарахт кўчатлари ўтқазди.

Туркманистон Президентининг мамлакатимизга давлат ташрифи давом этмоқда.

 

Изоҳ билдириш