48978

Тошкент туманида 5 киши ис газидан заҳарланди

Ўзбекистон 8 ноябрь 14:18 326

Тошкент туманида жорий йилнинг 7 ноябрь куни “Ойдинҳаёт” МФЙда яшовчи К.И. (исмли аёл)нинг уйи ертўласига ўрнатилган “Нефит” русумли иситиш печи мўрисидан сизиб чиққан ис газидан ўзи ва бирга яшовчи қизи, 2 нафар набираси ва меҳмонда бўлган қариндоши заҳарланиб касалхонага ётқизилганлар.

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Фарғона вилоятининг Сўх туманида 2018 йил 7 ноябрь кунида “Себзор” МФЙда яшовчи Ҳ.М. уйида иситиш печига кўмир ёқиб назоратсиз қолдириши сабаб ўзи ва бирга яшовчи турмуш ўртоғи М.М.лар кўмир исидан заҳарланиб касалхонага ётқизилганлар. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Изоҳ билдириш