Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Гужарот штатида бўлиб ўтадиган Халқаро инвестиция саммитида иштирок этади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Халқаро пресс-клуб мажлисида маълум қилди, деб хабар берди Газета.уз
Шавкат Мирзиёевнинг амалий ташрифи 18 январь кунига режалаштирилган, чунки уч кунлик саммитнинг асосий тадбирлари ўша куни бўлиб ўтади. Бизнес-форумга давлат раҳбарлари, халқаро жамғармалар ва йирик компания директорлари таклиф қилинган.
Шунингдек, Илҳом Неъматов Ўзбекистон Президентининг Германияга ташрифи 21−23 январь кунларига мўлжалланганини маълум қилди. Аввалроқ бир қатор ОАВларда ушбу ташриф 20-22 январда бўлиши ҳақида хабар қилинган эди.