36105

Россияда вафот этган ўзбекистонликнинг жасади Янгийўлга келтирилди

Ўзбекистон 16 апрель 12:23 142

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тезкор рақамига фуқаро С.Гаибова томонидан келини Ю.Сергееванинг Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида вафот этганлиги ва унинг жасадини Ўзбекистон Республикасига олиб келишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Ушбу ҳолат юзасидан тегишли вазирлик ва идораларга маълумот етказилди, Россия ҳамда Ўзбекистон ҳудудларида бир қатор тадбирлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ҳамда Тошкент вилояти хокимиятининг биргаликда амалга оширган ташкилий тадбирлар натижасида мархумнинг жасади Россия федерациясидан олиб келинди.

14 апрел куни 06:30 да «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси бортида мархум Ю.Сергееванинг жасади Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридан Тошкент шаҳрига олиб келинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус автомашинасида жасад халқаро аэрапортдан Тошкент вилоятининг Янгийўл туманига, яқин қариндошларига етказилди.

Дафн маросимлари Маҳаллий хокимият органлари билан биргаликда ташкиллаштирилди.

Изоҳ билдириш