47575

Россияда ҳалок бўлган фуқароларнинг жасадлари ватанга олиб келинди

Ўзбекистон 15 сентябрь 10:44 505

Россия Федерациясининг Орел вилоятида автоҳалокатда вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жасадлари ўз ватанларига олиб келинди. Илгари хабар берилганидек, 2018 йил 11-сентябр куни Россиянинг Орел вилоятида автоҳалокат оқибатида Ўзбекистон Республикасининг 3 нафар фуқароси ҳалок бўлган эди.

Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ҳамда маҳаллий диаспоралар томонидан жорий йилнинг 15-сентябр куни амалга оширилган қўшма тадбирлар натижасида, ҳалок бўлган фуқаролар жасадлари Ўзбекистон Республикаси Андижон вилоятига ҳаво транспорти орқали олиб келинди.

Изоҳ билдириш