33891

Қорақалпоғистондан Тошкентга келмоқчи бўлган йигитнинг мақсади маълум бўлди

Ўзбекистон 12 март 12:23 363

«KRuz.uz» манбаси берунийлик Жавлонбек, Қорақалпоғистондан Тошкентга пиёда боришни режалаштираётган Равшан Яхшимурадовдан кичик интервю олди.

Старт санани ўзгарганини сабабини сўраганимизда Равшан Яхшимурадов шундай жавоб берди:

– Яқинларимнинг таклифларига кўра, ҳамда тегишли ташкилотлар мутахасислари томонидан об-ҳаво шароитларини ҳисобга олиб, берган тафсияларига кўра Старт санаси Наврўз айёмидан кейинга кўчирилди.

Бунда, 1990 йил март ойининг охирги 10 кунлигида Ўзбекистонда президентлик жорий қилинганлиги ҳам ҳисобга олиниши мумкин.

«1200 км йўлни пиёда босиб ўтишдан мақсадингиз нима?» деган танқидий саволлар бўлмоқда. Бундай қандай жавоб берасиз?

– Мақсадим буюк Ислом Каримов ҳотирасига ҳурмат ва ёшларга ватанпарварлик ва жасорат намунасини кўрсатиш, шу йўл билан мамлакатимизнинг тинчлик ва осойишталигини қадрига етиш ва уни асрашга даъват этишдир.

Равшан Яхшимурадов марафон давомида қуйидаги ишларни қилмоқчилигини маълум қилди:

– Самарқанд шахрига кириб, Биринчи Президентимизнинг қабрини зиёрат қилиш ва Биринчи Президентимизнинг қариндошлари ва синфдошлари билан учрашиб суҳбатлашиш, ўқиган мактабига кириш.

– Тошкент шаҳрига бориб Ислом Каримов ўқиган олий ўқув юртларига кириб талабалар билан учрашиш.

– Биринчи Президентимиз анча вақт фаолият олиб борган Оқсарой қароргоҳи олдидаги биринчи президентимиз сиймойси туширилган ҳайкални зиёрат қилиш.

– Якунда шулар ҳақида китоб қилиб ёзиш.

Изоҳ билдириш