50918

Мудофаа вазирлиги ўлдириб кетилган ходим ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритди

Ўзбекистон 31 январь 8:38 878

30 январь куни мамлакат ОАВ ва ижтимоий тармоқларда шу йилнинг 21 январь куни соат 22:30 ларда Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани «Тагоб» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги йўл бўйидан оқ рангли Лаcэтти автомашинаси салонида ёнган ҳолатдаги шахси номаълум мурда қотиллик аломатлари билан топилгани ҳақида хабар тарқалди. Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати ушбу хабарга ойдинлик киритди.

Хабарда марҳум, 1983 йилда туғилган фуқаро М.Н. Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани мудофаа ишлари бўлимида ҳарбий стол нозири вазифасида ишлагани айтилган.

Мудофаа вазирлиги ушбу хабарга ойдинлик киритиб, марҳумнинг ишлаш жойини кўрсатишда хатоликка йўл қўйилгани ва марҳум Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани «Кичик-тагоб» маҳалла фуқаролар йиғини штатида ҳарбий ҳисоб столи бошлиғи лавомизимида ишлаганини маълум қилади. Марҳум М.Н. ушбу лавозимга «Кичик-тагоб» маҳалла фуқаролар йиғини кенгаши қарори билан2018 йил 1 декабрь куни тасдиқланган эди.

Маълумот учун, маҳалла фуқаролар йиғини ҳарбий ҳисоб столи бошлиғи туман мудофаа ишлари бўлими билан маҳалладаги ҳарбий ҳисоб ишларини юритишда ҳамда маҳалладаги ҳисобда турган фуқароларга чақирув қоғозларини етказишда яқиндан кўмаклашади.

Изоҳ билдириш