У машинасини Зафаробод қўрғони ҳудудидан ўтувчи А-379 автомобиль йўлининг 35-километрида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни уддалай олмай қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, М.Б. бошқарувидаги «Nexia» ва Ё.М. бошқарувидаги яна бир «Nexia» билан тўқнашув содир этди.

Ҳодиса оқибатида «Matiz» йўловчиси Г.Б. исм-шарифли аёл жароҳат олиб воқеа жойида, Ё.М. бошқарувидаги «Nexia» йўловчиси V.Н. эса касалхонада ҳаётдан кўз юмди.

Бошқа йўловчилар — Э.К. исм-шарифли аёл ва унинг икки нафар фарзанди тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди.