48875

Мактаб ўқувчиси отасининг автомашинасини ҳужжатларсиз бошқариб автоҳалокатга учради

Ўзбекистон 5 ноябрь 14:08 555

Шу йил 3 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи 67-сонли ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчиси М.Қ. синфдоши М.А. билан отасига тегишли “Мерседес-бенц” русумли автомашинани ҳужжатларсиз Асалобод кўчасида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўл четидаги дарахтга бориб урилган.

Натижада автомашина йўловчиси, 67-сонли ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчиси М.А. жароҳат олиб касалхонага келтирилганида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Изоҳ билдириш