48920

«Ипотека-банк» раиси лавозимдан кетди

Ўзбекистон 6 ноябрь 15:35 2 417

«Ипотека-банк» раиси лавозимдан кетди. Собиқ банк раиси Президентнинг 2017 йилдаги қарори билан янги ташкил этилган уюшма раҳбарлигига ўтказилди.

“Ипотека-банк” раиси Омон Муҳаммадяминович Мусаев “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасига раис этиб тайинланди. Бу ҳақда “Asr.uz” интернет нашрига ишончли манбалар маълум қилди.

Омон Мусаев «Ипотека-банк» раиси лавозимида 2013 йил мартидан буён ишлаб келаётганди.

У 1972 йилда туғилган, Москва давлат амалий биотехнология академиясини, шунингдек, Тошкент Молия институтини тамомлаган. Турли йилларда «Ўзсаноатқурилишбанк»даги турли лавозимларда фаолият кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил май ойидаги «Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  қарори билан ташкил этилганди. Уюшмага шу кунгача Авазхон Шокирович Эргашев раислик қилиб келаётганди.

 

Изоҳ билдириш