46048

Эмомали Раҳмон Тошкентда! Шавкат Мирзиёев кутиб олди (фото+видео)

Ўзбекистон 17 август 9:38 1 047

Бугун, 17 август куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Тошкентга етиб келди. Уни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шахсан кутиб олди. Кутиб олиш маросими «Ўзбекистон 24» телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Ташриф мобайнида Мустақиллик монументига гул қўйиш маросимидан сўнг Кўксаройда давлат раҳбарларининг музокаралари бошланади. Музокаралар аввал тор, кейин кенг доирада ўтказилади.

Музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон—Тожикистон ҳамкорлигини янги босқичга кўтаришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

 

Изоҳ билдириш