50892

Диққат! МИБ 30 январдан қоидабузар ҳайдовчилардан жарима ундиришни бошлади (Видео)

Ўзбекистон 30 январь 10:42 676

30 январ кунидан, яъни бугундан бошлаб, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратуриси ҳузуридаги МИБ ходимлари билан ҳамкорлигида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун жаримани ўз вақтида тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш ва уларнинг автотранспорт воситаларини жарима майдончаларига киритиш тадбирлари бошланади.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига асосан (“Транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш асослари ва тартиби») транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш қонун ҳужжатлари билан ваколат берилган органлар (мансабдор шахслар) томонидан ушлаб туриш сабаби бартараф этилгунга ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилгунга қадар амалга оширилиши мумкин, чунончи: жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбари махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича транспорт воситаларини жарима солиш ҳақидаги қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ўтгач, жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб туриш тўғрисида ёзма кўрсатма беради.

Изоҳ билдириш