38936

12 ёшли қизнинг вафотига нима сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда

Ўзбекистон 16 май 13:48 1 035

Тошкентда 14 май куни эрта тонгда 2006 йилда туғилган қиз, дастлабки тахминларга кўра, овқатдан заҳарланиш натижасида вафот этди, дея хабар қилди «Газета.uz«га Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати.

Қиз укаси (2009 й. т.) овқатдан заҳарланиш гумони билан 1-сони шаҳар болалар клиник шифохонасига олиб келинган, бироқ қизнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади.

Шифохонадан «Газета.uz»га маълум қилинишича, боланинг ҳолати меъёрида. Текширувдан сўнг у вирусология бўлимига жойлаштирилган.

Бола ва унинг бувисининг сўзларига кўра, якшанба куни у хот-дог, опаси эса банан еб, шарбат сақловчи ичимлик ичган.

Ҳозирда суд-тиббий экспертиза ўтказилмоқда, текширувлар якунлари бўйича қизнинг ўлимига нима сабаб бўлгани аниқланади, дея хабар қилди тиббиёт муассасаси вакили.

Прокуратура терговга қадар текширувни ўтказмоқда.

Тошкентда 14 май куни эрта тонгда 2006 йилда туғилган қиз, дастлабки тахминларга кўра, овқатдан заҳарланиш натижасида вафот этди, дея хабар қилди «Газета.uz»га Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати.

Қиз укаси (2009 й. т.) овқатдан заҳарланиш гумони билан 1-сони шаҳар болалар клиник шифохонасига олиб келинган, бироқ қизнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади.

Шифохонадан «Газета.uz»га маълум қилинишича, боланинг ҳолати меъёрида. Текширувдан сўнг у вирусология бўлимига жойлаштирилган.

Бола ва унинг бувисининг сўзларига кўра, якшанба куни у хот-дог, опаси эса банан еб, шарбат сақловчи ичимлик ичган.

Ҳозирда суд-тиббий экспертиза ўтказилмоқда, текширувлар якунлари бўйича қизнинг ўлимига нима сабаб бўлгани аниқланади, дея хабар қилди тиббиёт муассасаси вакили.

Прокуратура терговга қадар текширувни ўтказмоқда.

Шу ўринда биз ушбу кўнгилсиз фожеа сабаб марҳум қизалоқнинг оила аъзолари ва яқинларига, аввало унинг ота-онасига сабр тилаймиз ҳамда таҳририятимиз номидан таъзия изҳор қилиб, ҳамдардлик билдириб қоламиз.

Изоҳ билдириш