36032

UZREPORT 2018 йилги ЖЧ трансляция ҳуқуқини қўлга киритди

Технология 16 апрель 8:34 219

Ёзда Россиянинг 12та стадионларида бўлиб жаҳон чемпионати учрашувларини Ўзбекистонда трансляция қилиш ҳуқуқини UZREPORT TV қўлга киритди. Бу ҳақда телеканал расмий сайтида хабар берилган.

«UZREPORT Ахборот Агентлиги (UZREPORT TV, FUTBOL TV) миллионлаб футбол мухлисларига ажойиб хушхабарни маълум қилади. Агентлик 2018 йилги Жаҳон чемпионатини Ўзбекистон ҳудудида эксклюзив трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ўйинлардан ташқари телеканаллар орқали ўзига хос Жаҳон чемпионати кундалиги – «Highlights»лар ҳам эфирга узатиб борилади. Унда сиз ЖЧ-2018да бўлиб ўтган ўйинлардаги энг қизиқарли ва ҳаяжонли вазиятларни қайта томоша қилиш, терма жамоаларнинг футболчилари ва мураббийлари ҳақида маълумотларни, шунингдек, рекорд ва қизиқарли фактлардан бохабар бўлиб боришингиз мумкин бўлади», дейилади баёнотда.

Изоҳ билдириш