48709

Ўзбекистонда янги турдаги бензин ишлаб чиқарувчи корхона қурилади

Технология 30 октябрь 15:39 370

2022 йил охирида Жанубий Кореянинг GS Engineering & Construction Corporation компанияси Ўзбекистонда метанолдан бензин ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида кимё саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида “Навоийазот” АЖ базасида дастлабки қиймати 200 млн. доллар бўлган юқори октанли бензин ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳам назарда тутилган.

Лойиҳани амалга ошириш жадвалига кўра, декабрда GS, “Ўзкимёсаноат” ва “Навоийазот” лойиҳани амалга ошириш бўйича қўшма корхона ташкил этишга оид таъсис ҳужжатларини имзолаш ниятида. Корхона қувватлари йилига 104,3 минг тонна метанолдан бензин ва 14,4 минг тонна пропан-бутан аралашмасини ташкил этади.

2019 йил охиригача лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини тайёрлаш режалаштирилмоқда.

2020 йил май ойида қурилишни бошлаш ва 2022 йил декабрда корхонани ишга тушириш мўлжалланяпти.

Изоҳ билдириш