47513

Тошкентда янги огоҳлантирувчи пиёдалар йўлаги пайдо бўлди (фото)

Технология 14 сентябрь 11:59 623

Тошкентнинг “Байналминал” кўчаси чорраҳасининг ўтиш йўлларига пиёдалар учун махсус огоҳлантирувчи сўзлар ёзиб қўйилди. Бу Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХБ ташаббуси билан амалга оширилмоқда.

Бошқарма ташаббуси билан амалга оширилган бу ёзувларда “Йўлдан ўтишда қулоқчинларни олиб қўйинг ” маъносидаги огоҳлантириш сўзлари битилган.

Ушбу янгилик Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг “Йўл ҳаракат хавфсизлигини тарғибот қилиш кунлар”ида амалга оширилди.

Изоҳ билдириш