35876

Шармандали якун билан Реал ярим финалга чиқди (видео)

Спорт 12 апрель 9:07 876

ЕЧЛ чорак финал жавоб учрашуви доирасида «Реал» жамоаси «Ювентус»ни қабул қилди.  «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Ювентус»га (1:3) қарши ЕЧЛнинг 1/4 финал жавоб учрашувида пенальтидан гол киритди.

Tуринликларнинг илк ҳужуми Манжукичнинг боши билан мадридликлар дарвозасига гол уриши билан якунланди 0:1. Ўйин кутилганиданда қизиқарли кечди.

14-дақиқа. Роналду рақиб жарима майдочнасида икки ҳимоячини алдаб ўтиб зарба берди. Буффон тўпни қайтарди. Такрорий зарбада Иско тўпни дарвозага аниқ йўллади. Тўп дарвозада. Бироқ қанот ҳаками Искони «офсайд»да эканлигини қайд этди.

34-дақиқа. Роналду ҳужумдаги шериги Искони дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқарди. Буффон яқин масофадан йўлланган зарбани қайтариб, жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

37-дақиқада ушбу хорватиялик ҳужумчи Штефан Лихтштайнернинг узатмасидан кейин тўпни Манжукич боши билан Навас қўриқлаётган дарвозага жойлаб дублни расмийлаштирди. 0:2

Блез Матьюди иккинчи бўлим бошида Кейлор Навасни доғда қолдириб, ҳисобни 0:3 кўринишига келтирди.

Ўйин сценарийси қўшимча бўлимларга қараб кетаётган вақтда бош ҳакам Майкл Оливер катта саҳнага чиқди. Ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган 3 дақиқанинг охиргисида ҳакам туринликлар жарима майдонида фол қайд этиб (Бенатия ва Васкес тўп учун курашган вазиятда) пенальти белгилади. Бу қарордан ғазабга келган Жанлуиджи Буффон норозилик билдира бошлади ва ҳакам унга қизил карточка кўрсатди. Игуаин ўрнига майдонга тушиб, дарвозага турган Шченсни Криштиану Роналдунинг зарбасини қайтара олмади. 1:3.

Шу орқали португалиялик футболчи «Ювентус» дарвозасига 10-голини киритди ва ЕЧЛ тарихида бир рақибга шунча тўп урган илк футболчига айланди.

Икки ўйин натижасига кўра, 4:3 ҳисобида ғолиб чиққан «Реал» ярим финалга йўл олди!

Изоҳ билдириш