17269

Корпоратив транспорт ҳайдовчилари ҳар 2 йилда малака оширишади

Жамият 8 сентябрь 9:49 570

Вазирлар Маҳкамасининг 4.09.2017 йилдаги 693-сон «Ўқитишнинг инновацион усулларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш, ва қайта тайёрлаш, шунингдек малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори имзоланди. Бу ҳақида uz24.uz сайти хабар беради.

Ҳужжатга кўра, 2018 йилнинг 1 январидан эътиборан юридик шахсларга тегишли бўлган автотранспорт воситалари ҳайдовчилари 2 йилда 1 маротаба малака ошириш машғулотларини ўташлари шарт.

Келгуси йилнинг 1 июлидан юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини малака ошириш курсларини ўтаганлик тўғрисидаги сертификатсиз бошқарганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилади. Шунингдек, бундай ҳуқуқбузарлик лиценезия/лицензия карточкаларининг амал қилишининг тўхтатиб турилиши ёки тўхтатилишига сабаб бўлиш мумкин.

Қарорни самарали амалга ошириш мақсадида автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш бўйича «Avtotest 3.0» ўқув-услубий комплекси ишлаб чиқилган бўлиб, унда инновацион таълим технологияларидан фойдаланилган ва ўқувчиларнинг ўзлаштиришини оширишга қаратилган ўқитишнинг мониторинг қилиш ва режалаштириш бўйича автоматлаштирилган комплекс ахборот тизими жорий этилган.

Изоҳ билдириш