45647

Ўзмиллийбанк ёшлари кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрига саёҳат қилишди

Иқтисод 10 август 16:14 234

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарори ҳамда Ўзмиллийбанк ёш ходимларини буюк алломаларимизга нисбатан ҳурмат ва эҳтиром руҳида тарбиялаш, уларнинг ибратли ҳаётини ўрганиш, қутлуғ қадам жойларга саёҳатлар уюштириш, мароқли ва фойдали дам олишларини ташкил этиш, мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси билан таништириш, мамлакатимизда «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастурини амалга оширишда фаол иштирок этиш мақсадида, жорий йилнинг август ойида Ўзмиллийбанк Ёшлар кенгаши ва Касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида тизимда фаолият юритаётган 30 нафар ёш ходимлардан иборат гуруҳ учун Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди.

Ходимлар Самарқанд шаҳрининг Гўри Амир, Шоҳи зинда, Улуғбек расадхонси, Регистон майдони каби муқаддас қадамжоларини, ҳазрати Хизр масжиди, биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилишди.

Сафар давомида Ўзмиллийбанк Самарқанд бўлим ва филиалларининг ёш ходимлари билан учрашув ташкил этилди. Учрашув иштирокчилари етакчилар кенгаши томонидан олиб борилаётган ташкилий тадбирлар, амалга оширилаётган лойиҳа, семинар-тренинглар, ходимларнинг мақола, ахборот, таклиф-мулоҳазалари, ёш ходимлар ўртасида ўтказилаётган спорт ва интеллектуал мусобақалар билан таништирилди.

Изоҳ билдириш