36063

Ўзбекистон билан чегара очилгач Тожикистонда нархлар тушиб кетди

Иқтисод 16 апрель 10:31 215

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида чегара очилганидан сўнг Хўжанд бозорида озиқ-овқат маҳсулотларинархи сезиларли даражада тушиб кетди.

Sputnik Тожикистон хабарига кўра, ўзбекистонлик тижоратчилар ўзлари учун янги бозорни ўзлаштира бошлашган.

Маҳаллий аҳоли нархларда юзага келган фарқни аллақачон ҳис қилган. Эндиликда сабзи ва пиёзни бир килоси учун 1 сомони нархида, картошкани тахминан 3,50 сомонига, қулупнайни эса — 15 сомонига олиш мумкин.

Шунга ўхшаш ҳолат Сўғд вилоятида ҳам кузатилмоқда.

Эндиликда бир килограмм бодринг 7 сомони (илгари 10 сомони турган), помидорлар эса бир килоси тахминан 14-20 сомонига сотилмоқда.

Шу билан бирга савдогарлар яқин вақтларда янги етилган сабзавот ва мевалар келиб туша бошлагач, нархлар бир қанча кўтарилишини таъкидлашган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида бўлиб ўтган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи якуни бўйича икки мамлакат ўртасида визасиз режим бўйича битим имзоланган эди.

Изоҳ билдириш