23335

Россия темир йўллари «Ўзбекистон темир йўллари»га 50 фоизлик чегирма жорий этди

Иқтисод 10 ноябрь 14:35 1 496

Россия темир йўллари 2019 йилгача Ўзбекистон ва Тожикистондан рефрижератор таркибларда келтириладиган мева-сабзавот импорт ташувлари учун 50 фоизлик чегирма жорий этди

«Ўзбекистон ва Тожикистон Республикаларидан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Роҳи оҳани Точикистон» ДУКка қарашли рефрижератор таркибларда мева-сабзавот маҳсулотларини Россия Федерациясига темир йўл орқали тўғридан-тўғри импорт ташувлар учун мавжуд тарифларга нисбатан 0,5 пасаювчи коэффициент жорий этилсин», — дейилади бошқарув қарорида.

Қайд этилишича, мазкур коэффициент ушбу давлатларга тегишли рефрижератор таркиблардан фойдаланишда РТЙ тўловлардан озод этилган ҳолда амал қилади.

«Коэффициент ўрнатилган тартибда кучга киради ва 2018 йилнинг 31 декабрига қадар амал қилади», — дейилади хабарда.

Бошқарув йиғилиши баённомаси 3 ноябрда имзоланган ва жума куни эълон қилинган. РТЙ ички ҳужжат юритувига кўра, юк ташиш бўйича темир йўл транспорти хизмати учун тарифларни пасайтириш ҳақидаги РТЙ бошқаруви қарори у компания расмий сайтида эълон қилинганидан 10 кун ўтгач кучга киради,-деб ёзмоқда Sputnik

Изоҳ билдириш