18646

1 октябрдан бошлаб пахта терими учун тўлов тарифи ўзгаради

Иқтисод 25 сентябрь 11:54 1 593

Ўзбекистон ҳукуматининг «2017 йил ҳосили пахта хом ашёсининг харид нархлари тўғрисида»ги қарори билан қўлда терилган пахта хом ашёсининг 1 килограмми учун 450 сўмдан белгиланган харид нархи 2017 йил 1 октябрдан бошлаб — 500 сўмни ташкил этади, деб ёзади «Газета.uz».

Шунингдек, ҳужжатга мувофиқ, машинада терилган пахта хом ашёсининг 1 тоннаси учун 260 000 сўмдан тўланади.

Пахта етиштирувчи фермер хўжаликларига амалда топширилган пахта хом ашёси учун теримчиларга терим пулларини ушбу қарорда белгиланган тариф ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳар беш кунда, зарурат бўлганда эса — ҳар куни тўлаш тавсия этилди.

Қарорга мувофиқ, пахта йиғим-теримини уюшқоқлик билан ўтказиш учун жойларда камида 100 нафар теримчидан иборат бўлган теримчилар отрядлари ташкил этилади.

«Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти пахта йиғим-терими мавсумида ташкил этиладиган теримчилар отрядлари раҳбарларини пахта тозалаш корхоналари билан тузиладиган фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида ишга қабул қилади.

«Агробанк» акциядорлик тижорат банкига — «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти ташкилотларига теримчилар отрядлари раҳбарларига ўз вақтида иш ҳақи тўлаш учун 45 млрд сўм миқдорида кредит маблағлари ажратиш тавсия этилди.

Изоҳ билдириш