51020

Рамзан Қодиров Ҳабиб Нурмагомедовнинг отасига Mercedes совға қилди (фото)

Дунё 6 февраль 13:52 798

Чеченистон президенти Рамзан Қодиров енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отасига Mercedes ҳадя қилди. Бу ҳақда жангчи ўзининг Instagram саҳифасида хабар берди.

Маълумотларга кўра, Абдулманноп Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировдан қора рангдаги Mercedes’ни совға сифатида қабул қилиб олган.

Ҳабиб Нурмагомедов отаси ва Доғистоннинг жуда кўп оилаларига қаратган эътибор учун Рамзан Қодировга миннатдорчилик билдирган. Чечен халқини узоқ йиллар бошқаришингизда Яратгандан сизга узоқ умр, барча оила аъзоларингизга сиҳат-саломатлик ва мустаҳкам иймон тилайман», — деб ёзган спортчи.

 

Изоҳ билдириш