36248

Кемерово «Зимняя вишня» савдо марказидаги ёнғин сабаби маълум бўлди

Дунё 17 апрель 17:01 188

Кемерово «Зимняя вишня» савдо марказининг тўртинчи қаватида жойлашган болалар ўйин зонаси тепасида электр симлар қисқа туташуви натижасида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда «Коммерсант» нашрига ёнғин-техник экспертиза натижалари билан танишган манбаа маълум қилди.

Бинонинг том қисмидан чакка ўтиши натижасида электр симлар туташуви содир бўлиши мумкин. Бино томи қордан тозаланмаган. Қор эриши натижасида сув томдан ўтиб симларга тушган. Биринчи бўлиб поролонли кубиклар тўлдирилган болалар бассейн тепасидаги пластик плафон ёнишни бошлаган. Ёнғин кучайиб, пластик эришни бошлаган.

Ток кучайиши ва туташувдан ҳимоя қиладиган автоматик ўчириш қурилмалари негадир бу сафар ишламай қолади.

Агар вентиляцияси ўчириб қўйилганда ёнғин тезлик билан бартараф этиш мумкин эди. Лекин ҳеч ким вентиляцияни ўчирмади.

Савдо марказда сигнализация номигагина ишлаб турганди. Чунки хавф сигнали автомалик тарзда эмас, балки қўриқлаш хизмати жойидан ёқилиши керак бўлган. Бироқ хавфсизлик хизмати ходими бу сигналга аҳамият бермайди. Бутун қават бир неча дақиқа ичида қалин тутунга тўлади. Одамлар шу вақтда кинозалдан чиқаётганда бўлган. Баъзи одамлар захира чиқиш йўлидан қочиб қутулмоқчи бўлишди, бироқ у ёпиқ қўйилган эди.

Жорий йил 25 март куни Кемерово шаҳрида жойлашган тўрт қаватли «Зимняя вишня» савдо марказида ёнғин содир бўлди. Бунинг оқибатида 64 нафар киши ҳалок бўлди, улар ичида 41 нафар болалар.

Изоҳ билдириш