988

Жаримага тортилган ҳайдовчилар учун махсус дастур ишга туширилмоқда

Технология 17 март 8:50 125

Жорий йилнинг 15 мартдан бошлаб пойтахтда йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд қилиш видеотизими ишга туширилди. Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси жаримага тортилаётган ҳайдовчиларни хабардор қилувчи махсус дастурни ишга туширишни режалаштирмоқда, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига бошқармадаги манба.

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, айни вақтда мутахассислар ушбу ташаббусни амалга ошириш механизмларини ўрганишмоқда ва улар ҳайдовчиларни жарималар ҳақида огоҳлантириш учун энг қулай ҳамда мақбул усулни танлашни режалаштирган.

“Бунга сайт вариант сифатида кўрилмоқда.Ҳайдовчи сайтга ўз техпаспортидаги талаб этилган маълумотлар, ҳайдовчилик гувоҳномаси рақами, автомобил давлат рақами, паспорт маълумотлари, шунингдек мобил телефони рақамини киритади. Шундан сўнг унга реал вақтда у йўл қўяётган қоидабузарликлар ҳақида SMS-хабарлар кела бошлайди. Бу ҳозирча вариантлардан бири. Балки махсус мобил илова яратилиши ҳам мумкин», — деб таъкидлаган ЙҲХБ вакили.

Кейинчалик ушбу механизм бугун пойтахт кўчаларида ишлаётган мобил радарлардан жарималар юборишда ҳам қўлланилади.

Аввалроқ Тошкентда йўл ҳаракати қоидалари бузилишини камералар ёрдамида қайд этиш тизими ишга туширилгани туфайли пойтахтнинг марказий қисмида кўп сонли тирбандликлар келиб чиққани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ билдириш