697

Ҳокимликлар ходимларининг ойликларига устама қўшилади

Жамият | Иқтисод 13 март 12:32 167

Ўзбекистон ҳукумати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ходимларининг лавозим маошларига узоқ муддат ишлаганлиги учун ҳар ойлик устама тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади.

Хокимликлар ходимларининг умумий иш стажига боғлиқ равишда устамалар тўланади, деб хабар бермоқда LexUZ портали.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, устамалар умумий иш стажи

4 йилдан 7 йилгача бўлганида 5%,

7 йилдан 10 йилгача — 10%,

10 йилдан 15 йилгача — 15%,

15 йилдан 20 йилгача — 20%,

20 йилдан 25 йилгача — 25%,

25 йилдан ортиқ бўлганида — 30% миқдорида тўланади. Меҳнат стажини аниқлаш учун меҳнат дафтарчаси асосий ҳужжат ҳисобланади. Меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар билан белгиланмаган иш стажи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари томонидан имзоланган маълумотномалар билан тасдиқланиши мумкин. Устама ойлик тариф ставкасидан ёки бошқарув ходимининг лавозим маошидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Изоҳ билдириш