675

Ҳиммат Оқбўтаев Татаристон президенти билан учрашувга жўнаб кетди.

Самарқанд вилояти ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев бугун, 12 март куни Татаристонга ишчи ташриф билан борди. «Қозон» халқаро аэропортида ҳокимни Татаристон Республикаси (ТР) бош вазири Ильдар Халиков кутиб олди. Бу ҳақида республика раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди

Самарқанд вилояти хокими Татаристонга ташриф давомида «Олабуға» иқтисодий зонаси, «Камаз» автомобиль заводининг ишлаб чиқарувчи майдонлари, «Эйдос» тиббиёт илми маркази ва «Қозон» агросаноат паркига боришни режалаштирган. Хоким шунингдек «АТ-парк» технопарки ва Иннополис илмий шаҳарчаси мисолида минтақадаги АТ-технологиялар ривожи билан танишади.

Бундан ташқари, Оқбўтаев «Энергетика. Ресурсларни тежаш» XVIII халқаро ихтисослаштирилган кўргазмасининг очилишида ҳам иштирок этади. Шундан сўнг у ТР Савдо-саноат палатасида Самарқанд вилоятининг иқтисодий салоҳияти тақдимотини ўтказади.

14 март, сешанба куни Ҳиммат Оқбўтаев Татаристон президенти Рустам Минниханов билан учрашади. Учрашув Татаристон президентининг Қозон Кремлида бўлиб ўтади. Томонлар минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишни режалаштиришмоқда.

Изоҳ билдириш