671

Рамоснинг голи «Реал»ни пешқадамга айлантирди

Спорт | Фотопроектлар 13 март 8:37 146

Испания чемпионатининг 27-турида «Реал Мадрид» ўз майдонида «Бетис»ни қабул қилди. Шиддатли кечган учрашув мадридликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.

Аввалиги 25-дақиқада Наваснинг автоголи эвазига меҳмонлар ҳисобни очишди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Роналду орадаги фарқни тенглаштирди. Ғалаба голини яна эски тандем томонидан киритилди – 81-дақиқаси Крооснинг бурчакдан етказиб берган тўпини Рамос мехмонлар дарвозасига жойлаштирди.

Ушбу турдан сўнг «Реал Мадрид» 62 очко билан «Барселона»ни (60 очко) ортда қолдириб, пешқадамга айланиб олди.

Изоҳ билдириш