5800

Хитой ҳарбийлар телефонларидан маълумот ўғирланмаслигига қарши дастур ишлаб чиқди

Технология 10 май 13:40 255

Хитой ҳарбий дастурчилари мобил телефонларни кузатиш мақсадида махсус дастур ишлаб чиқишмоқда. У ҳарбий хизматчилар махфий маълумотни учинчи томонга тақдим этмоқчи бўлса, бу ҳақда автоматик равишда ҳукуматни огоҳ этади, деб ёзмоқда Хитой ОАВ.

China News нашрининг ёзишича, дастурни масофадан ўрнатиш ва йўқ қилиш мумкин. Унинг ёрдамида маълум бир веб саҳифаларга киришни тўсиб қўйса бўлади. Бундан ташқари, фойдаланиш соатларини белгилаш ҳамда айрим сўзлар қўлланилишини назорат қилиш имкони мавжуд.

Дастур интернетдан фойдаланиш бўйича ҳар қандай қоидабузарликни аниқласа, тегишли жойга автоматик равишда хабар юборади.

Бундан ташқари, дастур ҳар бир фойдаланувчининг телефон рақами ва телефон моделини аниқлайди. Айни вақтда, дастур синов босқичидан ўтказилмоқда.

Таъкидланишича, мазкур ишланманинг асосий мақсадларидан бири махфий маълумотлар ошкор бўлиши эҳтимолларини камайтиришдир.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш