55530

Тошкентда 4 ёшли қизчани 4-қаватдан ташлаб юборган қотил ушланди

Жамият 24 декабрь 13:31 2 714

Аввалроқ, пойтахт Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида 4 яшар қизалоқ қаровсиз қолдирилгани оқибатида уйнинг тўртинчи қаватидан пастга қулаб, вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов қизалоқ беҳосдан тушиб кетганини эмас, аксинча, тўртинчи қаватдан ташлаб юборилганини очиқлади.

Шамсутдиновнинг қайд этишича, жорий йилнинг 20 декабрь куни саот 01:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани, Шаҳриобод кўчасида 1978 йилда туғилган фуқаро В.К. бирга яшаб келаётган аёл М.К. билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўзаро жанжаллашиб, жахл қилган ҳолда аёлнинг вояга етмаган 4 яшар қизини уйнинг 4-қаватдан ерга ташлаб юборган.

Оқибатда вояга етмаган қиз вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан кеча, 23 декабрь куни Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

В.К. процессуал тартибда ушланган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳ билдириш