55524

Cobalt пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди

Жамият 24 декабрь 11:37 1 144

18 декабрь куни Пискент туманидан ўтувчи йўлда содир бўлган ЙТҲ оқибатида 65 ёшли фуқаро вафот этди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Соат тахминан 21:00 ларда 30 ёшли З.И. Cobalt русумли автомашинасида Пискент тумани 4Р20 сонли автомобиль йўлининг «Қорасув—Бекобод» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб, йўлни кесиб ўтаётган 65 ёшли пиёда А.К.ни уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида А.К. олган тан жароҳатлари билан Бўка туман марказий шифохонасига ётқизилган. Бироқ А.К.га кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пискент туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш