55470

Метро қурилишида ҳалок бўлган қурувчиларнинг дафн маросимлари ўтказилди (видео)

Жамият 20 декабрь 10:48 1 591

Фавқулодда вазият вазирлиги Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида юзага келган фавқулодда вазият бўйича навбатдаги маълумотни тақдим этди. Маълум қилинишича, айни вақтда воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари якунланган.


Воқеа жойида олиб борилган тезкор қидирув-қутқарув ишлари натижасида олти нафар фуқаронинг жасади тупроқ остидан олиб чиқилди ва уларнинг шахси аниқланди. Қидирув-қутқарув ишлари якунланиб, Комиссия ишининг биринчи фазаси ниҳоясига етди.

Бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар яшаш манзилига етказилди. Пудратчи-қурувчи ташкилотлар томонидан уларнинг оила аъзолари ва яқинларига 100 миллион сўмлик дастлабки товон пуллари тўлаб берилди. Шу билан бирга, амалдаги қонунчиликка асосан қўшимча компенсация пуллари тўлаб берилади.

Айни пайтда вилоятлар ҳокимликлари ва жамоатчилик вакиллари марҳумларнинг оиласидан хабар олиб, зарур ёрдам кўрсатмоқда.

Изоҳ билдириш