5546

Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманидаги иқтисодий лойиҳалар билан танишди

Давлат раҳбари ушбу лойиҳалар билан танишиб, уларнинг ҳар бири бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.
Президент Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманидаги «Тошкент қоғози» масъулияти чекланган жамиятига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати. «Тошкент қоғози» масъулияти чекланган жамиятининг умумий ер майдони 12 гектардан зиёд, бино ва иншоотлар майдони 4,5 гектар. Бу ерда ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун зарур инфратузилма, тайёр имконият мавжуд.

Президент бу ердаги имкониятлардан самарали фойдаланиш, завод биноларини ишбилармон ва тадбиркорларга имтиёзли асосда ижарага бериш, уларда экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади. Шу ернинг ўзида Яшнобод туманида амалга ошириладиган ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Тижорат банклари кўмагида туманда дори ва тиббиёт воситалари, махсус кийимлар, ёғ ва ем маҳсулотлари, травертин ва мармар плиталар, сим ўрамлари ишлаб чиқариш, кўнгилочар масканлар, замонавий бозор ва экспомарказ ташкил этиш режалаштирилган. Давлат раҳбари ушбу лойиҳалар билан танишиб, уларнинг ҳар бири бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

Изоҳ билдириш